Ўзбекистон Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида отлар, қушларни даволаш ва овчиликка бағишланган қўлёзма асарларнинг нусхалари тўплами сақланади. Уларнинг айримлари бобурийлар даврида кўчирилган.
Гиппология (отлар ҳақида) бўйича эътиборга молик асарлардан 3 тасини қайд этиш мумкин:
- "Кошиф ал-вайл фи маътифат амрод ал-хайл" (Отларнинг касалликларини билишда фалокатларни аниқлаш) номли юк ташувчи ҳайвонларни даволаш ва отларни ўргатишга бағишланган араб тилидаги энциклопедия. Муаллифи абу Бакр ибн ал-Мундир ал-Байтар (ХИВ аср) Миср ва Сурияда ҳукмдор бўлган мамлуклар султони Муҳаммад Мансур ибн Қалаун саройининг бош ветеринари бўлган;
- "Мизмори дониш" (Билим майдони) форс тилида ёзилган асарнинг ХИХ аср қўлёзмаси;
- «Фараснома» санскрит тилида ёзилган, Шоҳ Жаҳон даврида номаълум таржимон томонидан форсчага ўгирилган.
Ушбу 3 нусхадан 2 таси отларнинг рангли миниатюралари чизилган зийнатли қўлёзмалардир.
Сон жиҳатдан «Бознома»лар, яъни лочин ҳақидаги рисолалар кўпроқ. Жумладан, лочин билан ов қилишга ўта ишқибоз бўлган бобурий Жалолиддин Акбар (1556—1605) даврида ёзилган бир нечта асарлар нусхалари мавжуд.
Институт фондида «Шикорнома»лар — ов ҳақидаги асарлар ҳам сақланмоқда. Улар орасида "Китоби сайдия" (Ов ҳақида китоб)нинг айрим нусхалари нафис ишланган рангли суратлари ва нақш безаклари билан ажралиб туради. Асарнинг 7 нусхасидан дастлабкиси 1553 йилда кўчирилган.