Ўзбекистон давлат тарих музейи

Ўзбекистон давлат тарих музейи

Ўзбекистон фанлар академияси қошидаги давлат тарих музейи 145 йилдан ошиқ вақт давомида шакллантирилган. Бугунги кунда музей йирик илмий-маърифий марказ сифатида фаолият олиб бориб, юксак салоҳияти билан юртимиз тараққиётига ҳисса қўшмоқда.

Бугунги кунда музей фондларида 340 мингга яқин ашёлар, шу жумладан — 70 минг археологик, 100 мингдан зиёд нумизматик, деярли 18 мингта этнографик асори атиқалар сақланмоқда. Шунингдек, музейда юртимиз тарихига оид 120 мингдан ошиқ фотосурат ва ҳужжатлар, 18 мингдан кўпроқ  номдаги ёдгорлик буюмлари ва бошқалар мавжуд. 

Музейнинг археология бўлимида фондидан ибтидоий, антик даврлар ва ўрта асрларга хос бўлган 325 жамланма ўрин олган.

Солнома тўпламларига эса палеолит (эрамиздан 1,5 млн йил аввалги давр) давридан то ХVI асрга қадар бўлган тарихий манбалар жамланган.

Музей экспонатлари орасида – ўзига хос меҳнат қуроллари, бронзадан ва темирдан ясалган иш анжомлари, шиша ва ҳайкалтарошлик, ёғоч ўймакорлиги, деворий тасвирлар ва бошқа намуналар мавжуд.