ХV асрга оид Самарқанд меъморий кошинлари Британия музейида

ХV асрнинг меъморий кошинлари – ўша давр кулолчилик ишлаб чиқаришнинг энг яхши таассурот қолдирувчи турларидан биридир. Бинолар шу тарзда безатилган эдики, ғиштин девор кўпинча кошин билан бутунлай қопланган. Кошинлар ташқи кўриниши ва ишлаб чиқариш усули билан бир-биридан фарқ қилган.

Британиядаги Фицсвилям музейида 5 та ромбсимон бешбурчакли кошинлар сақланади. Ҳар бир кошин шундай бўялганки, ҳеч бир мойбўёқ оқ сир устига қора чизиқ билан белгиланган чегарадан ўтмаган. Ишлаб чиқаришнинг сўнгги босқичида сирти юпқа варрақ тилла ёрдамида зарҳал билан безатилган. Ҳозирги вақтда у деярли бутунлай йўқолган. Сирти айланасига бўялган қийин эрийдиган қора бўёқ таркибли расм (нақшни) икки марта тоблаш усули, кўпинча куэрда сека (сўзма сўз "қуруқ чилвир" ёки аниқроғи "қора контур услуби") деб номланади. 

Шунга ўхшаш шаклдаги кошинлар Ғиёсия мадрасаси деворларидаги кошинкор безакларининг бир қисми эди. Муҳташам безатилган мазкур бино 864/1442 – 1443 йилларда Шоҳрухнинг вазири Пир Аҳмаднинг буйруғи билан Харгирдда, туғилган жойидан унчалик узоқ бўлмаган жойда қурилган.

Айтиб ўтилган бешта кошиннинг тўрттасида уларнинг аввалги эгаси Генри Ссипион Райтлингернинг ёзуви сақланиб қолган. Ёзувда: "Темурнинг набираси мақбарасидан, 1445" дейилган. Бироқ на Шоҳизинда мажмуасида, на унинг атрофидаги ерларда бундай қабрнинг мавжудлиги тўғрисида бирон бир маълумот сақланмаган.