II халқаро конгресс «Ўзбекистоннинг маданий мероси»

Мнения

ВЛАДИМИР ГРУСМАН
Россия Этнография музейи директори:
«Президент Шавкат Мирзиёевнинг Конгрессни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарори - ҳақиқий етакчи раҳбарга, ўз халқи маданиятини қадрлайдиган инсонга хос қадам бўлди. Дунёда вазият ҳар қанча ўзгармасин, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик барқарор қолаверади. Давлатларимиз мавжуд экан, муносабатларимиз ришталари аввал ҳам, ҳозирда ҳам ва келажакда ҳам мустаҳкам бўлиб қолаверади. Сиёсатчилар айтганидек, маданият – юмшоқ куч. Айни пайтда геосиёсий ўзгаришлар бўлишига қарамасдан бу каби маданий тадбирлар халқлар ўртасидаги кўприкларни сақлаш имкониятини беради.

2018 ЙИЛ 6—8 ИЮНЬ КУНЛАРИ САНКТ-ПЕТЕРБУРГДА (РОССИЯ) ТАШКИЛ ЭТИЛГАН КОНГРЕСС ЎЗ МАЙДОНИДА 300 ДАН ОРТИҚ ОЛИМ ВА МУТАХАССИСЛАРНИ ТЎПЛАДИ, 

ЯНГИ 6 ТА КИТОБ ВА ХУДДИ ШУ ТУРКУМДАГИ АЛЬБОМЛАР, ШУНИНГДЕК, АЛИШЕР НАВОИЙ УМРБОҚИЙ АСАРЛАРИНИНГ ФАКСИМИЛЕ НУСХАЛАРИ ВА БОШҚА ҚЎЛЁЗМАЛАР ТАҚДИМОТИ ЎТКАЗИЛДИ. 



2018 йил 6-8-июнь кунлари Санкт-Петербургда «Ўзбекистон маданий мероси — халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл».

 

II Халқаро конгресси ўтказилди.

Иккинчи халқаро конгресс Россия Федерациясида ўтказилаётган Ўзбекистон илмий-маданий тадбирларининг мантиқий давоми бўлди, дейиш мумкин: 2017 йил апрель ойида Москвада А.С.Пушкин номидаги Давлат Тасвирий санъат музейида Ўзбекистон ва Россия Президентлари Шавкат Мирзиёев ва Владимир  Путин иштирокида «Нукус хазинаси» кўргазмаси муваффақиятли ўтказилди. Шунингдек, ўтган йили сентябрь ойида Россияда Ўзбекистон маданият кунлари доирасида Москва шаҳридаги Бутунроссия декоратив-амалий ва халқ санъати музейида “Ўзбекистон маданий мероси Россия Федерацияси тўпламларида” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Иккинчи Халқаро конгресс 20 давлатдан 200 дан ортиқ иштирокчиларни — фан ва маданият муассасалари раҳбарлари ва ходимлари, давлат ва жамоат ташкилотлари, дипломатик корпус вакиллари, Австрия, Озарбойжон, Афғонистон, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Россия Федерацияси, Туркия, Франция, Чехия, Швейцария, Швеция, Ўзбекистон, Япония ва бошқа мамлакатлардан келган мутахассисларни ўзида жамлади. 

Олтита музей маъмурияти вакиллари - Россия Этнография музейи, Дин тарихи давлат музейи, Россия Миллий кутубхонаси, Шарқ қўлёзмалари институти, Россия Фанлар академияси Буюк Пётр номидаги Антропология ва этнография музейи (Кунсткамера) ва Давлат Эрмитажи музейи вакиллари нутқ сўзладилар. Кўргазмаларнинг очилишида барча музейларга «Ўзбекистон обидаларидаги битиклар туркумидан 13 жилди китоб-альбомлар тақдим этилди.

Шу билан бирга Санкт-Петербург кутубхоналари ва музейларига яна иккита қимматбаҳо факсимиле қўлёзма —  Катта Лангар Қуръони ва «Девони Ҳусайний»нинг нусхалари ҳадя қилинди. Конгресснинг биринчи куни Россия Фанлар академиясининг Шарқ қўлёзмалар институтида якунланди, бу ерда бир йил олдин «Девони Ҳусайний» Бойқаро ва Катта Лангар Қуръони қўлёзмаларининг факсимиле нашрларига бўлган ҳуқуқлар олинган эди. 

Тадбирнинг иккинчи куни Олимлар уйида Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов, Санкт-Петербург ташқи алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари Светлана Журкина, ЮНEСКОнинг Кластер бюроси директори (Маданий тадқиқотлар маркази директори) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги хориждаги Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш маркази директори Ройиқ Баҳодиров, Бутунроссия декоратив амалий ва халқ санъати музейи директори Елена Титова, Рерих музейи директори, Шарқ давлат музейи директори ўринбосари Тигран Мкртичев, Россия Этнография музейи директори Владимир Грусман, РФА Буюк Пётр номидаги Антропология ва этнография музейи (Кунсткамера) директори Андрей Головнев ва бошқалар иштирокидаги ялпи йиғилиш очилди.

Шунингдек, «Буюк ипак йўли марказида Шарқ ва Ғарб маданий анъаналарининг ўзаро таъсири», «Ўзбекистоннинг маданий меросида инсонпарвар ва маърифатли Ислом ғоялари», «Декоратив ва амалий санъат: ҳаёт, маданият ва гўзаллик бирлиги», « Ўзбекистон маданий мероси Германия музейлари тўпламларида « (Берлин, Бамберг, Дрезден, Гамбург, Лейпциг, Любек, Штутгарт, Хернхут) «,» Мовароуннаҳр қўлёзма китоби санъати” номлари остида бешта илмий секция иш бошлади. 

II Конгресс доирасида 15 жилдли асарлар - «Германия музейлари тўплами» (Берлин, Бамберг, Дрезден, Гамбург, Лейпциг, Любек, Штутгарт, Хернхут»Дин тарихи давлат музейи тўплами», «Ўзбекистон давлат санъат музейи тўплами «, «Ўзбекистон гиламчилиги: асрларги тенгдош анъана» (Ўзбекистон, Россия, Испания, АҚШ, Канада), «Давлат Эрмитажи тўпламида Мовароуннаҳр санъати» ) китоблар тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди;

Шунингдек, юқоридаги музей тўпламларида 2018 йилда суратга олинган ҳужжатли филмлар ҳам тақдим этилди.

«Ўзбекистоннинг маданий мероси - халқлар ва давлатлар ўртасидаги мулоқотга йўл» Халқаро конгрессининг иккинчи кунидан сўнг иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга очиқ мурожаат қабул қилдилар, унда илм-фан ва маданиятни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг маданий меросини асраб-авайлашга қаратилаётган эътиборни юқори баҳоладилар. Президент Мирзиёев ташаббуси билан ушбу соҳадаги лойиҳаларни амалга оширишни дунё миқёсида қўллаб-қувватлашга тайёрликларини изҳор қилишди.

Олимлар Конгресс қарори билан ташкил этилган Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти шундай қўллаб-қувватлаш воситаси бўлиши мумкинлигини таъкидладилар. Тадбир якунлари бўйича қарор қабул қилинди. Натижада яратилаётган жамиятнинг мақсадлари ва вазифалари белгилаб берилди, шу жумладан жамият қошида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Эдвард Ртвеладзе бошчилигидаги Илмий кенгашни ташкил этиш тўғрисида аниқ қарор қабул қилинди. Конгресс бир овоздан қабул қилган қарор билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳаси муаллифи ва раҳбари Фирдавс Абдухолиқов Жамият раиси этиб  сайланди.