Буюк Британиядаги Фицуильям музейида Марказий Осиё китоб рангтасвирлари санъати

 Буюк Британиядаги Фицуильям музейида Марказий Осиё китоб рангтасвирлари санъати


Бухоро мактабининг миниатюраларидан иборат машҳур Фицуильям альбоми махсус фондда сақланади.


Ушбу миниатюраларнинг аксарияти, йўқолган қўлёзмаларнинг иллюстрацияси бўлган.


 Дастлаб, альбомда 47-48 варақ миниатюра бўлган, бу альбомнинг бир қисми- аукционларда сотилган, иккинчи қисми эса, дунёнинг турли музейларида сақланади: Франциянинг Луврида, АҚШнинг Вашингтондаги Фрира бадиий санъат галереясида ва Сан-Диегодаги  санъат музейида, Қатардаги Ислом санъати музейида.


Буюк Британиянинг ўзида, ушбу альбом варақлари Фицуильям музейидан ташқари, Виктория ва Альберт Британия музейида сақланади. Маълумки, ушбу альбом варақлари турли аукцион уйларидан сотилган