Машҳур дизайнер музей кўриниши борасида «Иккинчи Ренессанс экспозицияси мисолида меъморий ечимлар, интерьер дизайни ва сценография» лойиҳасида ўз таклифларини баён этди.
«Асосий зал марказидаги катта зал атрофида даврларга оид тўртта зал бўлиши режалаштирилмоқда. Бинобарин, Ислом цивилизацияси маркази музей эмас, балки иммерсив малиётлар кўп бўладиган платформа ҳисобланади. Шунинг боис кўплаб иммерсив амалиётлар ўтказилади. Экспозициядан тўғри кутубхонага кириш мумкин бўлади. Китоб жавонларидан жонли иллюстрацияларга ўрин эгаллайди. Биз Темурийлар санъатидан илҳомландик, чунки янги технологиялар ва тархий ёдгорликларни уйғунлаштириш муҳим. Бизда шундай тажрибалар Луврда, Қатар музейида, бошқа мамлакатларда мавжуд. Маррокашдаги кўргазмаларимизда жуда катта асарларни намойиш этдик, бу ерда ҳам шундай қилиш ўринли деб ҳисоблаймиз. Жой етарли. Шунингдек, тач-панеллар ва оригинал артефактларни бирлаштириб, ташриф буюрувчиларни тарихни ўрганишга жалб қилишни таклиф қиламиз», — деди Андрие.