Дунё олимлари ҳозир Самарқандда. Чунки Самарқанд сайёҳлик марказида олимлар ўз билим ва илмий янгиликларини ҳамкасблари билан бўлиқмоқда.
Иштирокчилардан бири «Ал-Фурқон» Ислом мероси фонди менеджери, WOSCU кенгаши аъзоси, доктор Сали Шаҳсивари Ислом цивилизацияси маркази ҳақида қуйидагича фикр билдирибди:
— Мазкур конгрессда иштирок этиш мен учун катта шараф. Ислом цивилизацияси маркази ўз олдига қўйган мақсадининг ярмига эришди, деб ҳисоблайман. Муҳташам бино деярли қуриб битказилган. Энди эса, унинг контентини бойитиш ҳақида сўз бормоқда. Бунда Ўзбекистон дунё олимларининг кучини бирлаштиришни мақбул ечим сифатида топди. Шу боис ҳам дунё олимлари Самарқандда кенгашиб турибди ва бу жуда ажойиб.
“Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс пойдевори” VIII халқаро конгреси Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.