«ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЙ МЕРОСИ – ЯНГИ РЕНЕССАНС ПОЙДЕВОРИ» МАВЗУСИДАГИ IV ХАЛҚАРО КОНГРЕС
2020 йилнинг 15-18 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида анъанавий тарзда ўтказиладиган Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги ва «Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс пойдевори» мавзусидаги IV Халқаро конгресс бўлиб ўтди.
Ҳафталикнинг ушбу муҳим тадбири 15-18 декабрь кунлари Ёшлар саройи биносида ўтказилди. Конгрессда расмий доиралар ва халқаро ташкилотлар вакиллари, дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан ташриф буюрган 300 дан ортиқ таниқли хорижлик олимлар, шунингдек,
«Ўзбекистон маданий мероси – янги ренессанс пойдевори» мавзусида ўтказилган IV Халқаро конгресснинг икки кунида хорижлик олимлар ўзларининг Ўзбекистон маданий меросининг муҳим жиҳатларини очиб беришга қаратилган маърузалари билан чиқишди.
Таниқли шарқшунос олимлар ўзбек заминидан етишиб чиққан буюк тафаккур эгаларининг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, илмий-маданий юксалишнинг ёрқин даврлари – бутун инсоният тарихидаги энг сурурли даврлар ўлароқ маърифат, диний бағрикенглик ва инсонпарварлик муҳитини намоён этган биринчи ва иккинчи Ренессанс даврига оид кўп йиллик изланишларининг таъсирчан ва энг сўнги натижалари билан ўртоқлашдилар. Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган янги Ренессанс ғояси республика ҳаётининг кўплаб жабҳаларида кенг кўламли янгиланишлар олиб борилаётган бир пайтда алоҳида мазмун касб этмоқда. Мамлакатимиз тарихида ана шундай ёрқин даврлар билан бир қаторда ўзининг улкан ютуқлари билан тадқиқотчилар эътиборини тортадиган бошқа шонли саҳифалар ҳам бўлган.
Конгрессда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти фаолиятининг 2025 йилгача мўлжалланган «Йўл харитаси» тасдиқланди. Шунингдек, «Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида» лойиҳасининг китоб-альбомлари учун сертификатларни ҳамда ноёб қўлёзмаларнинг факсимиле вариантларини мамлакатимизнинг музейлари ва кутубхоналарига топшириш маросими ҳам бўлиб ўтади.
Шу куни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси билан боғлиқ мавзулардаги тақдимот ва маърузалардан ташқари «Ўзбекистон маданий мерос жаҳон тўпламларида» туркумида чоп этилган 35 та номдаги ноёб китоб-альбомларнинг тақдимоти ҳам ўтказилди. Китобларда жаҳон музейлари ва шахсий коллекциялари, жумладан Чехия, Ҳиндистон, АҚШ, Канада, Италия, Туркия, Польша, Буюк Британия, Япония каби давлатларда сақланаётган турли даврларга оид Ўзбекистон санъат асарларининг бой палитраси акс эттирилган. Бир нечта нашрлар мамлакатимизнинг Давлат тарих музейи, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Беруний номидаги Шарқшунослик институтида музейларида сақланаётган ноёб осори-атиқаларга бағишланган..
Ҳафталикнинг учинчи куни кино ва тарихий фотография мавзусига бағишланди. Шу куни Марказий Осиё минтақаси киношунослари секциясининг йиғилиши, шунингдек, Ўзбекистон киноматографияси тарихидаги энг муҳим маросим, Россиянинг кино фондида сақланаётган ўзбек киносининг олтин коллекциясига кирувчи мультипликацион кинотасмалар(100 дан ортиқ мултфильмлар) ва олтита кинофильмларнинг Жаҳон жамияти ҳомийлигида Ўзбекистонга қайтарилиши маросими бўлиб ўтди.
Ҳафталикнинг тўртинчи кун ёш авлод ўртасида маданият ва илм-фанни кенг тарғиб этишга бағишланди. Ўзбекистонлик ёш авлод вакилларига мамлакатимизнинг маданият ва фан соҳасида эришган ютуқлари билан қизиқарли тарзда танишиш имкониятини яратувчи махсус интерактив платформалар тайёрланди. Мультимедиали «базалар», тарихий картиналар жонли тарзда акс этган 3D-инсталляциялар, тарихий кинолар ва китобларнинг манзаралари акс этган тарихий реконструкциялар, ҳунармандларнинг тематик ҳудудлари намойиш этилди.
Ўзбекистон Маданий мероси ҳафталигида меҳмонлар ва иштирокчиларга кўплаб ёқимли сюрпризлар ҳам тақдим этилди. Улар орасида маҳаллий фильмлар премьераларининг намойиши, кинохрониканинг ноёб лавҳалари акс этган «Кинолекторий» тақдимоти, ёрқин ва ранг-баранг «Миллий либослар – Янги Ренессанс марвариди» номли fashion-шоу ва бошқа тадбирлар бор.