Ўзбек ҳунармандларининг буюмлари Дрезден давлат санъат тўпламларининг қурол-аслаҳа палатасида
Август I Кунтскамерасининг дастлабки тўплами Дрезден этнографик музейининг энг қимматли санъат ва ҳунармандчилик асарлари ҳисобланади.
У 1560 йилда ташкил этилган, Европадаги энг қадимги музейлардан бири ҳисобланади. Кейинги йилларда ушбу тўплам Дрездендаги кўплаб музейлар учун асос сифатида хизмат қилган ва бугунги кунда у Дрезден давлат санъат тўплами билан бирлаштирилган.
Ҳозирги кунда Саксон қиролларининг қароргоҳида Дрезденнинг давлат санъат тўпламларининг қурол-аслаҳа палатаси жойлашган - бу ҳақиқий хазиналар тўпламидир.
Музейнинг доимий кўргазмасида кумуш, олтин ва ярим қимматбаҳо тошлар билан безатилган ўзбек қуролларининг асл дурдоналари намойиш этилмоқда.
Ўткир тиғга эга қуроллар темирчилик ва заргарлик санъатининг ноёб асарлари ҳисобланади.