Бухоро амирлиги тўқимачилик маҳсулотлари Фицвильям музейи коллекциясидан ўрин олганлиги ҳақида билармидингиз?

Бухоро амирлиги тўқимачилик маҳсулотлари Фицвильям музейи коллекциясидан ўрин олганлиги ҳақида билармидингиз?

Кембридж университети қошидаги Фицвильям музейи коллекциясида бир нечта газламачилик буюмлари сақланади.

Улар орасида зардўзлик чопони, гиламлар, кашта ва сўзаналар алоҳида қимматга эга бўлиб, Бухоро амирлиги усталари томонидан яратилган. Фицвильям музейидан ўрин олган оддийгина коллекция Марказий Осиё амалий санъати ҳақида сўз юритади.

Коллекциядаги буюмлар Бухоро каштачилик санъатини ўрганиш ва таҳлил қилиш имконини бериб, музей аҳамиятига молик нарсаларнинг хориж коллекцияларига тушиш йўлларини очиб беради.