Ислом тарихидаги муқаддас омонатларнинг икки нодир намунаси бугун Ўзбекистонда. Булар Каъба эшигини очувчи калитлардир.
Калитлар Ислом цивилизацияси марказининг “Биринчи Ренессанс даври” бўлими экспозициясига жойлаштирилган. Бу ҳақда Марказ ахборот хизмати маълум қилди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (S.A.V.) давридан буён Каъба эшиги калитини сақлаш ва Каъбага қоровуллик қилиш шарафи Бани Шайба қабиласига ишониб топширилган. Бу масъулиятли вазифа бир неча асрлар давомида авлоддан-авлодга ўтиб, бугунги кунга қадар узлуксиз давом этиб келмоқда.
"Ушбу экспонатлар милодий ХИИИ асрга оид бўлиб, Мамлуклар даврида мисдан, жездан ясалган ва кумуш билан қадама усулида безатилган. Бирида «Ҳаж» сурасининг 27-ояти, иккинчисида эса «Тоҳа» сурасининг 14-ояти ўйиб ёзилган. Ушбу калитларнинг узунлиги 17 ва 17,5 сантиметрни ташкил этади", - дейди Марказ илмий ходими Абдурасул Яхшибоев.
Ҳозирги кунда Каъба эшиги калити Бани Шайба авлодлари қўлида сақланмоқда. Калит соф олтиндан ясалган бўлиб, узунлиги қарийб 40 сантиметрни ташкил этади ва махсус ипак қутида сақланади.