ХVIII асрнинг иккинчи ярми ва ХIХ асрда Қўқон хонлигида маданий ҳаёт, санъат ва адабиёт равнақ топди. Фарғона шаҳарларида қўқонлик машҳур хаттот Муҳаммад Шариф Дабир бошлиқ жуда кўп хаттотлар етишади. Муҳаммад Алихон, Муҳаммад Ёдгор Хўқандий, Абдуллатиф Ҳисорийлар мазкур мактабнинг шаклланиши ва тараққиётига ўзларининг муносиб ҳиссаларини qo‘shganlar...
Хаттот Муҳаммад Алихон ибн Амир Умархон ибн Норбўтабий – Қўқон хони, Нодирабегимнинг севимли фарзанди. Қўқон хонлигида у 20 йил давомида салтанат соҳиби бўлган. Ёшлигидан зарринқалам хаттотлардан таълим олиб, отаси каби жуда кўп улуғ котиблар ва хаттотларнинг хатларини jamlagan...
1842 йилда Муҳаммад Алихон, унинг онаси Нодирабегим ва унинг икки ўғли Бухоро амири Насруллоҳхон томонидан фитна оқибатида қатл этилган. Унинг бой кутубхонаси таланган.
Муҳаммад Алихоннинг дастлабки хатларидан бирида саҳифа охирига: “Рақами Муҳаммад Алихон ғози Хоксор” (“Камтарин Муҳаммад Алихон ғозининг ёзуви”) деб ёзилган. Бундан кейин ёзилган хатлари унинг машҳур хаттот даражасига етганидан далолат беради. Муҳрда: “Абулғози Саййид Муҳаммад Алихон ибн Саййид Амир Умархон”, деб ёзилган. Саҳифа ўртасида Муҳаммад Алихоннинг муҳри босилган. Унда қуйидаги сатрлар бор: “Саййид Абулғози Муҳаммад Алихон мутеъи Аллоҳу Набий” (“Саййид Абулғози Муҳаммад Алихон – Аллоҳ ва пайғамбарнинг итоаткори”). Юқоридан пастроқда: “Ё Ҳофиз” (“Эй Асрагувчи”), юқори қисмида: “Ибн Саййид Муҳаммад Умархон” (“Саййид Муҳаммад Умархоннинг ўғли”) сўзи, ўнг томонида: “Аллоҳу хайрун Ҳофизан ва Ҳува арҳамур-роҳимин” (“Бас, Аллоҳ асрагувчиларнинг яхшиси ва У раҳмлиларнинг раҳмлиси”), чап томонида: “Саломун қавлан мир раббир раҳим” ояти ёзилган. Хат охирида: “Катабаҳу Муҳаммад Али” (хон ғози қаламй шуд. Сана 1256) деб ёзилган. Бу милодий 1840 йилга тўғри келади. Қавс ичидаги сўзлар Бухоро амири Насруллоҳхоннинг ғазабидан қўрқиб, игна билан ўчирилган.
Қўқон хаттотлик мактабида ҳам настаълиқ хати етакчи ўринни эгаллаган. Бу мактабнинг бошқа хаттотлик мактабларидан фарқли жиҳати шундаки, бу ерда бадиий асарларни китобат қилишда шикастий хати ҳам кенг истеъмолда бўлган.

_1.webp)