Китоб ўқиётган йигит

Лувр музейидаги мазкур миниатюра Жорж Марто томонидан совға қилинган бўлиб, у аввал, эҳтимол, Эрон коллекциясидаги альбом (мураққаъ)да шу услубдаги яна бошқа бир тасвир – ўз вақтида коллекциячи Анри Вевер сотиб олган ва бугунги кунда Вашингтондаги Саклер галереясида S.86.0304 рақами билан сақланаётган миниатюра рўпарасида жойлашиши керак бўлган.

Тасвирда бир йигит кичикроқ китобни қўлида тутган ҳолда, ўқимоқда. У узунлаштирилган шаклдаги («итальянча») дафтар (баёз ёки сафина)га ўхшаб кетади, ичидаги рангли қоғозли кенг ҳошияларида ҳуснихатли битиклар ёзилган. Мазкур китобга ўнлаб сўзлар, кўринишидан, форс тилидаги ишқий шеърлар битилган.

Луврдаги «Китоб ўқиётган йигит» саҳифаси ҳошиясида мусаввир Муҳаммад Мурод имзо қўйган. Марказий образ – башанг кийинган ёш йигит тасвири Муҳаммад Шариф томонидан ишланган. Вашингтондаги қўлёзма саҳифасидаги тасвир ҳам айнан шу икки мусаввир қаламига мансуб. Мусаввирлар услуби ва имзоларига қараганда, Мовароуннаҳрнинг мазкур нодир санъат асарлари Бухорода аштархонийлар (жонийлар) ҳукмдорлиги илк даврлари, 1599 йилга тўғри келади. Ўша пайтда Жуйбори шайх Нақшбандийлар оиласининг нуфузи Бухорода жуда баланд бўлган, улар мусаввирларга ҳомийлик қилган бўлишлари мумкин.