Ушбу миниатюрада ДАРВEШ ўзига хос сўфийлик атрибутлари билан тасвирланган:
пўстак (дағал жун ва қўй терисидан тикилган кийим);
думалоқ телпак (маълум бир тариқатга тегишли эканлигини билдиради);
бир қўлида кашкул (садақа йиғадиган идиши);
иккинчи қўлида пуфлаб чалинадиган бурғу (тоғ эчкисининг шохи).
Айтишларича, «сўфий» арабча суф — «жун» сўзидан келиб чиққан.
Сўфийлар, яъни тавҳид (Худо билан бирлашишга эришиш) орқали маърифат излайдиган мусулмон тасаввуфчиларининг тасвирлари ХV асрнинг охирги даврларидан кейинги форс қўлёзмаларида пайдо бўлган.
Сурат ҳозирда Британия музейида сақланади. ХVII аср бошларига оид, Эрон, Исфаҳон ёки Қазвин. Қоғоз, сиёҳ, гуашь, олтин.