Мамлакатни 100 йилдан зиёдроқ бошқарган сулола хилхонаси

Ўрта асрлар меъморчилиги мўъжизаларидан бири бўлмиш мазкур мақбара қадим замонларда мамлакатни юз йилдан зиёдроқ бошқариб келган Сомонийлар сулоласининг йирик хилхонаси бўлган. Ушбу манзил Новқанд, кейинчалик Чаҳор гумбазон (Тўрт гумбаз) кўчаси деб аталган.

Бинонинг ҳажм-макон композицияси бурчакларда тўртта кичик гумбазчалари бўлган катта гумбазнинг ярим сфераси билан қопланган, юқорига қараб енгил торайиб борувчи куб кўринишини ифода этган. Тузилиши жиҳатидан квадратсимон бўлган мақбара (10,8×10,8 метр, гулдастаси билан бирга умумий баландлиги 15,0 метр, деворлари қалинлиги 1,8 метр) дунёнинг тўрт тарафига қараган. Бинонинг ўзи бир метр баландликдаги платформада кўтарилган, бурчаклари поюстуни ва қоши-устуни бўлмаган йўғон уччораклик устунлар билан мустаҳкамланган.


Ташқаридан, мақбара гумбази пойдевори баландлигида мақбарани равоқлар силсиласи ўраб турибди. Равоқлар бир текис бўртма ғишт тизмалари билан ҳошияланган тоқчалардан иборат. Тоқчаларнинг қуйи қисмида кичик деразалар очилган, уларнинг ортида пастак тим мавжуд. Томонлари очиқ пастак тим билан бевосита боғлиқлиги бўлган равоқлардан иборат гумбазости тузилма қатлами бино интерерида ўзига хос бетакрорликни намоён этган.


Мақбаранинг жануби-шарқий бурчагида катта сағана – кичик кўндаланг деворчаларида туйнуклари бўлган Подшоҳ Исмоил Сомоний ёки Ҳазрати Султон қабри мавжуд. 

Mamlakatni 100 yildan ziyodroq boshqargan sulola xilxonasi