Занги-Ота ёдгорлик мажмуаси Ўзбекистондаги энг тарихий масканлардан биридир

Занги-Ота ёдгорлик мажмуаси Ўзбекистондаги энг тарихий масканлардан биридир


Занги-Ота мақбараси маҳобатли бино бўлиб, унинг минораси, Намозгоҳ масжиди, ҳовлиси ва яшаш ҳужралари бор. У 14 асрнинг  тўқсонинчи йилларида қурилган.
Ривоят ёки қурилиш қандай бошлангани ҳақида.


Бу бинони Амир Темурнинг ўзи бунёд эттирган, деб ҳисоблайдилар. Ривоятларга кўра, бошида Амир Темур бошқа бир авлиё – Аҳмад Яссавийга бағишлаб мақбара қуриш ниятида бўлган, бироқ девор ҳар гал қулаб тушаверган ва қурилиш олдинга силжимаган. Шунда Яссавий Амир Темурнинг тушида  зоҳир бўлиб,  аввал Зангиотани абадийлаштириш кераклигини айтган. Ва у Зангиота қабристонида қурилиш ишларини бошлаб юборган.