Камолиддин Беҳзод миниатюралари
Ўзининг узоқ ва серунум ҳаётида Камалиддин Беҳзод жуда бой бадиий мерос қолдирган.
Унинг мероси ҳамон тадқиқотчиларни қизиқтириб келмоқда. Негаки айнан буюк мусаввирнинг қаламига мансуб саноқли қўлёзмалар ва миниатюралар сақланиб қолган. «Саъдий Бўстони», «Мантиқ ат-Тайр», «Ҳамса» асарларидаги миниатюралар шулар жумласидан.
Бундан ташқари, бир нечта дастхатлар, суратлар ҳамда услублар таҳлили ва айрим ривоятлардан уларнинг Беҳзод қаламига мансублиги таҳмин қилинади.
Улар орасида энг машҳурлари қуйидаги масканларда сақланади:
Тўпқопи музей-саройи кутубхонаси,
Гулистон саройи музейи,
Жон Хопкинс университети,
Жон У. Гаррет кутубхонаси,
Уолтерс бадиий санъат музейи,
Гарвард санъат университети музейи,
Шаҳзода Садриддин Оға Хон тўпламлари,
Франция миллий кутутбхонаси,
Россия, Санкт-Петербург миллий кутутбхонаси,
Фрир санъат галереяси, Смитсон институти,
Британия кутутбхонаси,
Бодлиан кутутбхонаси,
Истанбул университети кутутбхонаси,
Mashhad Shrine кутубхонаси
Афсуски, бугунги кунгача дунёдаги ҳеч бир коллекцияда Камолиддин Беҳзод асарларининг ва уники эканлиги таҳмин қилинаётган миниатюраларнинг яратилиш тарихи бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган.
«Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида лойиҳаси» юқоридаги муассасалар билан алоқа боғлаш ва улар орқали буюк мусаввирнинг ижоди ва шахсиятини очиб берувчи миниатюралар тасвирини олиб, ўз нашрларига киритиш бўйича бемисл саъй ҳаракатларни амалга оширди. @madaniymerosi