Туриндаги кутилмаган шахсий ўзбек коллекцияси
Шалимар коллекцияси- бир кун келиб, Турин Шарқ санъати музейида жой олишга лойиқ, чунки у ўзида- ўзбек бадиий маданиятининг жуда қизиқарли асарларини мужассамлаштирган.
Улар орасида- феруза ва марганец билан сирланган, рельефли ўймакор геометрик нақш билан безатилган, тўғри бурчакли шаклдаги кошин ва гулдор нақшли иккита панель билан безатилган фигурали кафель парчаси бор.
Иккала намуна ҳам, Шоҳи- Зинда қабрлар мажмуасидаги мақбараларнинг қопламасида ишлатилган намуналарга ўхшайди.
Худди шу коллекциядан, Бухородаги Абдул Азизхон мадрасасидан олинган, сариқ, оч яшил, феруза ва оқ нақшлар билан безатилган, сuerda seca техникасида ишланган кошинининг парчаси ҳам жой олган.
Ва ниҳоят, бу коллекцияда квадрат шаклидаги мармар панно ва тўғри бурчакли мармар паннонинг бир қисми мавжудлиги, жуда муҳимдир.
Худди шундай фризларни, Гўри-Амир мақбарасининг кинотафларида ҳам кўриш мумкин.