Ўзбек тилида ёзилган Амир Темур ҳақидаги қадимий қўлёзма топилди
Душанбеда Амир Темурнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақидаги энг қадимий қўлёзма топилди. Тожикистон миллий университети профессори филология фанлари доктори, навоийшунос олим, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзоси Бадриддин Мақсудов маълум қилишича, бу манба ўзбек тилида ёзилган.
— Мазкур китоб Амир Темурга бағишланган бўлиб, бизгача етиб келган турк тилидаги қўлёзмалар ичида энг қадимийси ҳисобланади, — деди Бадриддин Мақсудов. Мутахассислар фикрича, Амир Темурга бағишланган ушбу қадимий қўлёзма 1711 йилда яратилган.
Китобнинг хотимасида ёзилишича, қўлёзмадан ҳижрий йил билан 1027 йилнинг ражаб ойида нусҳа кўчирилган бўлиб, 1618 йилнинг июнь-июль ойларига тўғри келади. Бироқ ҳозирда мазкур асар ким томонидан ёзилганлиги ва ким томонидан нечанчи йилда ундан нусҳа кўчирилганлиги номаълум.
