Патнисларда Шарқ сюжетлари

Бутунроссия амалий-безак ва халқ санъати музейида Шарқ сюжетлари тасвирланган расмли патнислар сақланмоқда. Ушбу эскизлар муаллифи  Мария Нестерова.

Мария Александровна Нестерова-Берзина тақдирида Ўзбекистон етакчи аҳамиятга эга. У Самарқандда туғилган, болалиги шу ерда ўтган ва гимназияни тугатган.

Москва Марказий ҳунармандчилик музейи билан ҳамкорлик қилган, 1932 йилда Самарқанддаги ипакчилик ҳамда гилам фабрикасида хизмат сафарида бўлган. Хизмат сафари пайтида у яратган "Гилам тўқувчи", «Чойхона», "Мева териш" ва бошқа расмлари Федоскино ва Жостова саноат марказларига ишлаб чиқариш учун тақдим этилиб, кейинчалик металл ва папе-машега локли безак беришда фойдаланилган.

Айни пайтда рассомнинг патнис ва қутичаларга локли тасвир ёрдамида аслига қараб ишланган ноёб ишлари Бутунроссия амалий-безак ва халқ санъати музейи фондларидагина аниқланган.