Польшалик рассом Познанскийнинг “саёҳат журнали”: Акварелдаги Ўзбекистон ранглари

Рассом Станислав Познанский 1909 йилда Варшавада туғилган. У Полша пойтахтида ўсиб улғайган ва деярли бутун умри давомида шу ерда yashagan...

Познанский асарларининг жуда қизиқарли бир кичик гуруҳи – унинг хорижга рассомчилик борасида қилган саёҳатлари пайтида яратилган асарлардир. У Санкт-Петербург, Москва, Сергиев Посад, Қрим бўйлаб кўп саёҳат қилган, баъзан ҳатто Шарқ томонга қараб юрган ҳолда Грузия, Арманистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга саёҳат қилган. 

Познанский асарларининг энг кенг қамровли кичик гуруҳи 1963 йилда Ўзбекистонга бир неча ҳафталик ташрифи давомида яратилган. Улар "саёҳат журнали" деб номланган услубда яратилган бўлиб, рассомнинг аввалги асарлари билан маълум маънодаги ўхшашликка эга. Асосан бу рассомнинг таассуротлари ва ташқи дунёдан узоқлигини акс эттирадиган, тез ва нозик бўёқлар билан ишланган липидар (аниқ) хомаки чизмалар ва аквареллар эди. Уларнинг кўпчилиги рассом уйга қайтгач яратган янги, янада мураккаб шаклларга эга бўлган мой бўёқли расмлар учун асос бўлиб хизмат қилган. Лекин шунга қарамасдан, унинг баъзи асарлари, шу жумладан Ўзбекистон эскизлари, ҳеч қачон янги асарлар яратишда ишлатилмаган ва шу сабабли уларда тугалланмаганлик хусусияти сақлаб қолинган.

Познанский томошабинларга кенгроқ тасаввурларни етказиб бериш мақсадида кўпинча ўзбек шаҳарлари тасвирларини қуш парвози баландлигида чизар эди. Баъзи ишларида шаҳар атрофидаги уйларнинг тўртбурчак шакллари геометрик шакллар ва текисликларга айлантирилган. 

Одатда Познанский ўзининг рассомчилик борасидаги саёҳатлари давомида инсон қиёфалари билан қизиқмаган. Лекин Ўзбекистон бундан мустасно эди. Рассом мамлакатда бўлганида, эҳтимол бу ердаги либосларнинг бойлиги ва экзотиклиги, инсон тоифаларининг хилма-хиллигига қойил қолган ҳолда, кўплаб акварел эскизларини яратган. Бошидан товонигача тўқ сариқ рангдаги либосга ўралган аёллар, ёрқин анъанавий чопон кийган эркаклар – булар суратлардаги ёрқин нуқталарнинг ҳали ҳаммаси эмас.

Станислав Познанский 1996 йилда вафот этган. Унинг Ўзбекистонга сафари пайтида яратилган асарлари 1970 йилда ва 2006 йилда Варшавадаги музейда намойиш қилинган.