Бухоро яҳудийларининг анъанавий ҳаёт тарзи ва маданияти намуналари Россия этнография музейида
Санкт-Петербургдаги Россия этнография музейи тўпламида Бухоро яҳудийларининг анъанавий ҳаёт тарзи ва маданияти намуналарининг XIX аср охири ХХ бошларига оид 300 га яқин буюм ўрин олган.
Бироқ экспонатларнинг аксарияти 1900 йиллар ўртасида сотиб олинганлиги маълум.
Бундан аввалги йилларга оид экспонатлар саноқли бўлиб, музейга 1948 йилда келиб тушган.
Булар 1872 йилда Москвада бўлиб ўтган Политехника кўргазмасида намойиш этилган ва «Туркистон коллекцияси»га киритилган эркаклар либоси ва учта бош кийим, шунингдек 1926 йилда С.П. Преображенский томонидан Самарқандда қўлга киритилган ўндан зиёд диний маросим буюмларидир.