Эрмитаж тўпламида ўрта асрларга оид сополдан ясалган ва бўртма нақшлар билан безатилган ўчоқчалар тўплами сақланмоқда.
Ўчоқлар бино ичида ўт ёқиладиган ва чўғ сақланадиган жой бўлиб, улар уйда безак вазифани ҳам ўтаган.
Ўчоқчалардаги нақшлар ўша вақтга оид маҳобатли масжид-мадрасалар безатилишида қўлланилган бадиий услубларнинг соддалаштирилган кўриниши, дейиш мумкин. Олдинга бўртиб чиққан деворли тақа шаклидаги ўчоқча тасвирлари токча ёки равоқнинг меъморий тузилишига тақлид қилинган.
Безакларида бурмали тўртта устун, қушлар жуфтлиги, ҳаёт дарахти тасвири билан ишланган шаклдор арк тасвирланган. Ярим ой ва шарча кўринишидаги ўчоқ парчалари ҳам бор. Буқаларнинг шохини гулчамбарлар безаб турибди, устки қисмида танаси шерни эслатувчи бургут ва семурғ қуши.
Ўчоқлар безатилиши мисолида ИХ–ХИИИ асрларда Мовароуннаҳр меъморий безаги ўзида икки маданият анъаналарини уйғунлаштирган, деб хулоса қилиш мумкин: қишлоқ усталари амалиётида сақланиб қолган суғд бадиий мероси ва мусулмон давлатлари санъатида пайдо бўлган янги безатиш услублари.