Абу Али Ибн Сино асарлари Туркия кутубхоналарида
Ўзбек ва турк олимлари жамоалари томонидан тайёрланган китоб-альбомлар икки бўлимдан ташкил топган.
Биринчи бўлим буюк ҳаким ва файласуф Абу Али Ибн Синонинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланади.
Иккинчи бўлимда эса унинг Туркия кутубхоналарида сақланаётган асарларининг қўлёзмалари жамланган.
Олимнинг асарлари библиографик, тиббиёт, фалсафа, мантиқ, теологик, сўфийлик, аҳлоқ-одоб, Қуръон талқини ҳамда адабиёт йўналишларига ажратилган.
Асрлар давомида мусулмон Шарқининг таниқли олимлари ва халқ табиблари Ибн Сино асарларига изоҳлар ёзишган, бу уларнинг қисқартма нусхаларини яратишган.
Кейинчалик бу қисқартмалар борасида ҳам кўплаб изоҳлар пайдо бўлган. Бу асарлар – уларга ёзилган изоҳлар, қисқартма вариантлар ва уларнинг таърифлари ҳам китоб-альбомларимиздан ўрин олган.
Китоб-альбомлар саҳифасидаги махсус QR-кодлар қўшимча ахборот олишга ёрдам беради.