Сергей Лаптев: "Ислом цивилизацияси маркази музейида ноёб нумизматика коллекцияси намойиш этилади"
Биз бугун Темурийлар давридан кейинги тангалар, уларнигн асосий турлари ҳақида маълумот бердик. Улар иштирокида Ислом свилизацияси марказида катта бир коллекция ташкил этишга умид қилмоқдамиз. Миллий банк, ёки марказнинг ўзи нодир тангаларни ҳам бериши мумкин. Агар шундай бўлса коллекция марказ музейи конспепсиясига мос тарзда 4 та даврга бўлинади. Боиси Ўзбекистон республикснинг ҳурматли президенти Шавкат Мирзиёев марказни ривожлантириш консепсиясида 4 та асосий бўлимни белгилаб берган эди. Исломдан аввалги давр, исломдан кейинг ва иккичи ҳамда учунчи ренсанс даврлари. Бизнинг тангалар коллекциямиз ҳам мана шундай 4 даврга бўлинган бўлади.