1902 йилда Кеш – ҳозирги Шаҳрисабз атрофида нақшлар билан безатилган қимматбаҳо олтин буюмлар хазинаси топилди. Хазинада аёлларнинг бешта тилла тақинчоқлари бўлган.
Хазинадаги буюмлар 13-14 асрларга оид эди. Бу даврларда Шаҳрисабз Мўғул империяси Буюк Хони номидан бошқариларди. Мовароуннаҳр 1227 йилдан 1363 йилга қадар чиғатойлар сулоласига тегишли бўлганлигини ҳисобга олсак, хазина шартли равишда мўғул зодагонларининг чиғатой уруғига тегишли эканлигини қайд этиш мумкин.
Тақинчоқлар юзаси филигрань (зар сим, олтин ёки кумушдан ясалган тўрсимон безак) билан безатилган. Улар мўғул даври инновацияларига оидлиги аниқланган.