Тез кунларда Бухоронинг собиқ амирларига тегишли қимматбаҳо буюмлар ҳақида ҳикоя қилувчи китоб нашр этилади
Тез кунларда Бухоронинг собиқ амирларига тегишли қимматбаҳо буюмлар ҳақида ҳикоя қилувчи китоб нашр этилади
Яқин кунларда “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидан “Бухоро Давлат музей-қўриқхонаси тўплами” китоб-альбоми чиқади, унда биринчи навбатда Варахшадаги илк ўрта асрларнинг гўзал тасвирлари ва албатта, Бухоро амирларининг ҳашаматли маиший ҳаёти буюмлари коллекцияси тақдим этилади, улар 19-аср охири — 20-аср бошларидаги амирликнинг сарой санъати юксак даражада бўлганидан далолат беради.
Китоб-альбомдан Ўзбекистондаги энг қадимги маданий муассасалардан бири санъатининг энг сара намуналари ўрин олган.
– Ҳали 1922-йилдаёқ Бухоронинг собиқ амирларига тегишли бўлган қимматбаҳо буюмлар коллекцияси асосида яратилган музей-қўриқхона, ҳозирги кунда ўзининг таркибида 16 филиал ва иккита доимий кўргазмани жамлаган. Китоб-альбомнинг бўлимлари, улардан энг қизиқарлиларининг экспозициялари ҳақида тасаввур беради, - дейди лойиҳанинг муаллифи ва раҳбари, Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов.
Булар: Арк қалъасида жойлашган вилоят Ўлкашунослик музейи , “Ситораи Моҳи-Хосса” Декоратив- амалий санъат музейи, собиқ Азов-Дон банки биносидаги Тасвирий санъат музейи, Файзулла Хўжаевнинг Уй-музейи, Бухоро Хаттотлик санъати тарихи музейи, Гиламдўзлик музейининг экспозицияларидир.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳа Eriell Group халқаро нефть хизматлари компанияси кўмагида амалга оширилмоқда.
Китоб-альбом Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг 2022-йил ёзида бўлиб ўтадиган VI Конгрессида тақдим этилади.
.jpg)