«Алишер Навои» хужжатли фильмининг намойиши бўлиб ўтди

«Алишер Навои» хужжатли фильмининг намойиши бўлиб ўтди

Кеча, 9 Февраль куни буюк мутафаккир Алишер Навои таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан «Ўзбеккино» Миллий Агентлигида «Алишер Навои» хужжатли фильмининг биринчи намойиши бўлиб ўтди.

«Алишер Навои» хужжатли фильми «Ўзбеккино» Миллий Агентлиги буюртмасига биноан ДУК «Хужжатли ва кинохроник фильмлар студияси» ҳамда «SPECTRE» ҳамкорлигида суъратга олинди.  

Алишер Навои таваллудининг 580 йиллигига бағишланган «Алишер Навои» тарихий хужжатли фильмини яратиш учун киноижодкорлар мутафаккирнинг шаҳсияти ва ижодига янгича ёндашувни танладилар. Ушбу фильм «Халқ юраги» умумий номи остида суъратга олинган фильмнинг 24 қисмидан бири ҳисобланади. 

–  Фильмнинг 9 Февраль куни Навоишунос олимлар учун намойиш этилиши ажабланарли эмас. Лойиҳа кенг жамоатчиликка тақдим этилишидан олдин мутахассисларнинг бундай «экспертизаси» хар томонлама юқори сифатли маҳсулотни яратишга хизмат қилади. Хужжатли фильмнинг яна бир муҳим жихати шундаки, у ёш киноижодкорлар томонидан суъратга олинган. Уларнинг қарашлари Ўзбек ёшлари учун самаралироқдир. «Биламизки, бугун давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшларга катта эътибор қаратилмоқда. Биз ушбу хужжатли фильмни суъратга олишни ёш киноижодкорларга ҳам ишониб топширдик», деди, агентликнинг бош директори Фирдавс Адухаликов тадбирда сўзга чиқиб. 

Сценарий муаллифи Фурқат Усманов, режиссёр-постановщик Шохрух Расулов, оператор-постановщик Джахонгир Ибрагимов, рассом – постановщик Шахзод Мухаммадиев, иккинчи режиссёр Муаттар Мирреджабова, продюсер Давронходжа Абдуғаниев.