Имом Бухорий мажмуасини реконструкция қилиш ишлари бошланди
Имом Бухорий мажмуасини реконструкция қилиш ишлари бошланди. Самарқанд вилоятида ишлар бошланишидан аввал лойиҳа олди тадбирлари амалга оширилди, янги лойиҳанинг тақдимоти бўлиб ўтиб, унга кўра мажмуанинг хозирги кўриниши сақланиб қолади.
Қайта қуришдан сўнг, зиёратчилар буюк илохиётшуноснинг дафн этилган жойини зиёрат қилиш учун кўпроқ имкониятларга эга бўладилар.
Лойиҳа доирасида янги улуғвор масжид қурилади, унда бир вақтнинг ўзида 8000 кишигача номоз ўқиши мумкун бўлади.
Мажмуанинг периметри бўйлаб миноралар ўрнатилади. Янги ички ва ташқи айвонлар пайдо бўлади.
Лойиҳада мажмуа худудида булоқ ва кўп асрлик чинорларни сақлашга алоҳида ўрин берилган.
.png)