Тош Ҳовли – Хива хонларининг бош саройи

Тош Ҳовли – Хива хонларининг бош саройи

Сарой қаерда жойлашган?

Мазкур сарой Хиванинг шарқий қисмида жойлашган бўлиб, Оллоқулихон томонидан қурдирилган. 

Сарой неча йилда қуриб битказилган?

Мазкур сарой 1830-1838 йилларда барпо этилган, унинг қурилиши 8 йил давом этган. Хон унинг қурилиш ишларига 2 йилдан кўп вақт сарфланмайди, деб ўйлаганди ва бинонинг қурилиши "чўзилганидан" ларғазаб бўлган.  Сарой 8 йил ичида қад кўтаргунча кўпгина усталар унинг ғазабига дучор бўлишган. 

Ҳарам

Ҳовлининг жанубий қисмида ҳарам, унда кичик айвонлар қурилган.  Улардан тўрттаси хоннинг хотинлари учун мўлжалланган, дабдаба билан безатилган бешинчи айвон хоннинг яшаш хонаси бўлиб хизмат қилган.  Ҳарам хоразм анъаналарига кўра турмуш қурган аёллар хонаси сифатида ясатилган.                                                                                                                                 

Россиялик печкачи

Дарвоқе, сарой ичида  россиялик печкачи устанинг араваси ҳам сақланади. У хонга камин ясаш учун келган эди. Ривоятга кўра бу ғалати улов хоннинг хотинларига шунчалик ёқиб қоладики,

печкачи уни ҳарамга ноёб совға сифатида қолдириб кетади.