Хоразм учун хос тақинчоқ: Бутунтирноқ

Туркманистон Давлат музейи фондларида ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларига оид ўзбек заргарлик буюмлари коллекцияси сақланади. Услубияти жиҳатидан улар Марказий Осиё ҳудудидаги ўзбек давлатчилик тузумларидан бири бўлган Хоразмда (Хива хонлиги) ишлаб чиқарилган, деб белгиланган. 

Таъкидлаш керакки, ХИХ аср охирида Хоразм ўзининг заргарлари билан машҳур бўлган. ХХ аср бошларига келиб уларнинг сони янада ортди.

Ушбу коллекция Давлат музейи фондларига 1928 йилнинг 20 сентябрида келиб қўшилган. Ундаги барча буюмлар собиқ Хива хонининг хазинасига тааллуқли. Ҳукуматнинг қарори билан улар миллий субъектлар орасида турли улуш билан тарқатилган бўлиб, булар: Ўзбекистон ССР, Қозоқ Автоном ССР ва Туркманистон ССР. Туркманистон учун ажратилган қисми Туркманистон ССРнинг Тошкентдаги доимий ваколатхонаси томонидан ҳукумат вагони билан Ашхободдаги Туркманистон Давлат музейига доимий сақлаш учун жўнатилган.

Мазкур коллекцияда, шунингдек, ноодатий, аммо Хоразм учун хос бўлган бутунтирноқ ва ярим тирноқ номли солинчоқлар бор. Тақиб юрганда безакларнинг бу тури қулоқларни ёпиб, энсага яқин жойлашган. Буюмнинг асоси – бешбурчак шаклидаги кумуш ғилоф бўлиб, унинг ташқи томони майда феруза тошлар билан безатилган, пастки қисми ва ён томонларида эса ромбсимон солинчоқлар ва маржон шодалари осилиб туради. Агар диққат билан қаралса, солинчоқлар ичида асосий нарса – йўлбарс ёки ёввойи қуш тирноғи ёхуд ҳайвон шохлари ва туёқларидан тайёрланган ясама тирноқларни ҳам кўриш мумкин. 

Гап шундаки, ёввойи ҳайвонларнинг тирноқлари қўриқловчи кучга эга деб ҳисобланган ва тумор вазифасини бажарган. Бундай унсурлар Марказий Осиёнинг бошқа халқлари заргарлик буюмларида ҳам учраб турган, уларда ҳам бу унсур илоҳий кучга эга деб ҳисобланган. Гўчбуйнуз (ʼъқўчқор шоҳиʼʼ) номли бошқа шунга ўхшаш безак туркманларда ҳам бўлган, фақат у бироз кичикроқ ҳажмда бўлиб, уни фақатгина ўғил болалар тақишган.