«Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» IV Халқаро конгресси иштирокчилари Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қабул қилдилар.
«Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» IV Халқаро конгресси иштирокчилари Президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қабул қилдилар.

«Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» IV Халқаро конгресс якунида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммавийлаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти олимлари бир овоздан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаат қабул қилдилар.
Мурожаатни қабул қилиш ташаббуси онлайн тарзда IV Конгрессда иштирок этган Япониядан бўлган олимлар томонидан келиб чиқди. Қуёш чиқаётган мамлакатда жойлашган Ўзбекистон элчихонаси биносида 20 нафар олим мурожаат лойиҳасини тайёрладилар, кейинчалик эса уни Жамият Кенгаши ва Илмий Кенгаш аъзолари қўллаб – қувватладилар.
Мурожаатномада Бутунжаҳон жамияти аъзолари республика раҳбарига мамлакатнинг кутибхоналари ва таълим муассасаларига «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» туркумидаги 10 минг нусҳадаги 35 томлик китоб альбомларни топшириш ташаббусини амалга оширишда ёрдам берганлиги учун миннатдорчилик билдирдилар. Юзлаб шарқшунос олимларнинг фаол сайи харакатлари туфайли яқинда Ўзбекистоннинг барча кутибхоналари, умумтаълим мактаблари ва университетлари Чехия, АҚШ, Италия, Германия, Япония, Буюк Британия, Россия, Ўзбекистон, Туркия ва бошқа кўплаб мамлакатларнинг тўпларида сақланаётган Ўзбекистон маданий мероси хақидаги китоб альбомларга эга бўлишади. Бу йўналишда Ўзбекистон хукумати қўллаб қувватламоқда.
«Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» туркумидаги суръатли китоб альбомларни чоп этиш ва уларни мамлакат кутибхоналари ва таълим муассасаларига топшириш таклифи III Халқаро Конгрессда илгари сурилган ва давлат раҳбари томонидан қўллаб-қувватланган. Дастлабки 15 жилддан иборат тўплам аллақачон барча ўқув юртларига ўтказилган, хозирда ушбу лойиҳанинг иккинчи босқичи давом этмоқда.
Мурожаатномада 2021 – 2025 йилларга мўлжалланган йўл харитаси «Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» IV Халқаро конгрессида қабул қилинганлиги қайд этилган. Кейинги беш йил ичида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммавийлаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти 100 дан ортиқ янги лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган.
«Биз мамлакатимиз ва хорижий мамлакатлар музейларида Ўзбекистоннинг маданий мероси хақида ҳикоя қилувчи китоблар ва альбомлар нашр этишни, хужжатли ва бадиий фильмлар тайёрлашни, илмий форумларни ўтказишни, ўқув дастурларни ишлаб чиқишни, мамлакат маданий меросини тиклаш бўйича мутахассисларнинг ишларини давом эттиришни, қонунчиликни такомиллаштиришга, туризмни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни ишлаб чиқишни давом эттириш ниятидамиз», - дейилади Мурожаатномада.
Олимлар, шунингдек, республика раҳбари мамлакатнинг маданий меросини асраб авайлаш борасидаги сайи харакатларни юқори баҳоладилар ва бундан кейин ҳам Ўзбекистоннинг миллий маданий меросини ривожлантириш ва асраб аввайлашга ўз хиссаларини қўшишга тайёр эканликларини таъкидладилар.
«Сиз эълон қилган Ўзбекистондаги Учинчи Ренессанс даврини амалга оширишга қаратилган миллий ғоя аввало маданиятни сақлашга асосланганлиги энг чуқур хурматга сазовардир, ва, сиз айнан маданият мамлакатнинг янги Ренессанс даври, жамият маънавиятининг юксалиши, халқнинг ватанпарварлиги тарбияси учун асос эканлигини, ва, айниқса, ёш авлодларнинг тарбиясига қаратилганини тушунамиз», дейилади мурожаатномада.
Шуниси эътиборга лойиққи, жаҳон жамияти аъзоларининг республика президентига мурожаатини қабул қилиш яхши анъанага айланиб бормоқда – мурожаат тўртинчи маротаба қабул қилинди ва олимлар доимо республика раҳбарининг ижобий жавобларини олмоқдалар. Шундай қилиб, Бутунжаҳон жамияти ва Ўзбекистон хукумати мустахкам алоқаларни ўрнатмоқдалар ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммавийлаштириш бўйича сайи харакатларни бирлаштирмоқдалар.
Маълумот учун:
Жамиятни яратиш ташаббуси биринчи маротаба 2017 йил Май ойида Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтган «Ўзбекистоннинг маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқатга йўл» халқаро конгрессида айтилган эди.
Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммавийлаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятини тузиш тўғрисидаги қарор 2018 йилда Санкт Петербургда бўлиб ўтган Иккинчи Халқаро Конгресс доирасида қабул қилинди. Жамият расмий равишда 2019 йил Август ойида Парижда рўйхатдан ўтган. Бу ташаббус давлат ва жамоат ташкилотларини, тадқиқотчиларни, экспертларни, илм фан, медиа сохаси вакилларини ва бошқа манфаатдор жамоатчиликни жаҳон маданий мероси контекстида Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш сохасидаги халқаро ҳамкорлигига ёрдам беради.