«Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонасида сақланаётган ноёб фотожамланма
Хива шаҳридаги «Ичан-қалъа» музей-қўриқхонасида сақланаётган фотожамланмада уч мингдан ортиқ фотосурат ва мингга яқин фотонегативлар мавжуд.
Унинг шаклланиши 1924 йилда, Хива музейи Кўҳна Арк биносидан Тошҳовли – Оллоқулихон саройига кўчирилган вақтдан бошлаган.
1939 йилда Нуруллабой саройида вилоят тарихий музейи очилиши муносабати билан унинг фондига ўзбек фотографияси ва кинематографиясининг асосчиси Худойберган Девоновнинг XIX аср охири — XX аср бошларидаги тарихий воқеаларни акс эттирувчи фотосуратлари ва шиша негативлари, Хоразм меъморий ёдгорликлари, маҳаллий аҳолининг турмуши ва урф-одатларини акс эттирувчи буюмлар қабул қилинган.
Кейинчалик музейга 1965-1990 йилларда ЎзТАГнинг Хоразмдаги фотомухбири бўлиб ишлаган, вилоятда рўй бераётган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий воқеаларни ёритган хоразмлик фотограф Қадам Атаевнинг беш юзга яқин негативлари топширилган.
.jpg)
.jpg)
