Қуръоншунос Карим Ифрак: Мобил телефонлар — Хоразмийнинг ютуғи

Француз қуръоншуноси Карим Ифрак Тошкентдаги Маданий мерос ҳафталиги давомида қилган маърузасида Муҳаммад Хоразмийнинг хизматларини алоҳида таъкидлаб, Ўзбекистон фондларидаги тадқиқотлари ҳақида гапирди.
«Муҳаммад Хоразмийнинг замонавий технологияларга қўшган ҳиссасини эътироф этмаслик мумкин эмас. Ҳозирги замон илм-фанининг кўплаб ютуқлари, мобил телефонлар ва сунъий йўлдошлар кабилар унинг ишларига асосланган. Мусулмон цивилизацияси инсоният тарихида чуқур из қолдирган ва унинг илм-фан ҳамда маданиятга қўшган ҳиссасини ортиқча баҳолаш қийин», — дея таъкидлади Ифрак.
Шунингдек, олим Ўзбекистонда сақланаётган ёзма Қуръонлар, Катта Лангар Қуръони ва бошқа исломий қўлёзмлар жуда ноёб эканини таъкидлаб, уларни тадқиқ қилиш илҳом манбаи эканини билдирди.
«Қанчалик кўп тадқиқот ўтказсак, уларнинг ноёблиги ва ўзига хослиги бизни шунчалик кўпроқ жалб қилади, бу эса бизни янги чақириқларга ундайди. 
Маданий мерос ҳафталиги ташкилотчиларига ва мамлакат раҳбариятига бу тадбирда иштирок этиш ва ноёб тадқиқотлар олиб бориш имконияти учун ўз миннатдорлигимни билдираман».