Ҳиндистонда «Ўзбекистоннинг маданий мероси дунё тўпламларида» туркумидаги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди
Ҳиндистонда «Ўзбекистоннинг маданий мероси дунё тўпламларида» туркумидаги китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди
Дели шаҳридаги Индира Ганди номидаги Миллий Санъат Марказида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг аъзоси Сунита Двиведи «Будда Гандхарада» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Респуликасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дильшод Ахатов «Ўзбекистоннинг маданий мероси дунё тўпламларида» туркумидаги китобни Сунита Двиведига совға қилди.
Таъкидлаш жоизки, С. Двиведи «Research Quarterly Astha Bharati in Dialogue»да Ўзбекистоннинг Буддавийлик мероси тўғрисида туркум мақолаларини мунтазам равишда нашр этиб боради.


п.png)