Москвада Алишер Навои таваллудининг 580 йиллигига бағишланган халқаро илмий амалий конференция бўлиб ўтади
Бугун, 30 Март куни Москвада Алишер Навои таваллудининг 580 йиллигига бағишланган халқаро илмий амалий конференция бўлиб ўтади.
Конференция онлайн тарзда ўтказилади.
Иштирокчилар орасида мамлакатнинг етакчи мутахассислари, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети, Осиё ва Африка мамлакатлари институти, М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат Университети, Жиззах давлат педагогика институтининг адабиётшунослари ва тарихчилари қатнашадилар.
Бўлажак баҳс мунозара, «Алишер Навои. Асрлар давомида халқларни бирлаштириш», деб номланади.
Таъкидлаб ўтамиз, муҳокамадан сўнг мақолалар ва тезислар тўплами нашр этилади.
.png)