Самарқандда "Давр эврилишлари" номли кўргазма очилди
Самарқандда кенг қамровли "Давр эврилишлари" деб номланган кўргазма ўз ишини бошлади. Кўргазма ERIELL Grouр кўмагида (https://t.me/eriell/2691)ташкил қилинди. Мазкур кўргазма Самарқанддаги Silk Road Samarkand сайёҳлик маркази ҳудудидаги кўргазмалар майдонида фаолият олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, кўргазмада XV асрдан то бизнинг замонамизгача бўлган давр осори атиқалари жой олган. Экспозицияда Ўзбекистондаги санъат, амалий санъат ва тарих музейлари, шунингдек «Афрасиёб» номли Самарқанд тарихи музейи, Термиз археология музейи ҳамда Қадимги Хоразм музейи тўпламлари намойиш қилинмоқда.
Айниқса кўргазма павильонларида ҳавола этилаётган қадимги тақинчоқлар, қўл меҳнати намуналари, миллий матолар ва бошқа ашёлар меҳмонларнинг диққат-эътиборини жалб этмоқда.
Мазкур кўргазма 2 декабргача давом этади. Кўргазмага кириш бепул.
Кўргазма иш соатлари: 10:00 дан 17:00 гача.
madaniymerosi
Фото caliber.az