Тошкент шаҳрида “Tashkent Book Fest” III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўтказилади

Тошкент шаҳрида “Tashkent Book Fest” III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркаси ўтказилади


Барча китобсеварлар, ношир ва матбаачиларни “Китобсевар миллат” шиори остида 2022 йил 2-4 ноябрь кунлари пойтахтимиздаги “OʻZEKSPOMARKAZ” мажмуасида бўлиб ўтадиган “Tashkent Book Fest” III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркасига таклиф этамиз.  


Тадбирлар давомида китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишга бағишланган тадбирлар, хорижий ва маҳаллий китоб маҳсулотлари билан танишиш, янги асарларнинг тақдимотлари, ёзувчи, шоирлар ҳамда соҳа мутахассислари билан ташкил этиладиган давра суҳбатлари, семинарлар, маҳорат дарслари ва тренинглар, шунингдек, турли акция ва китоб танловларида иштирок этиш имконига эга бўласиз.
Барчангизни “Tashkent Book Fest” III Тошкент халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида кутиб қоламиз!

Қўшимча маълумотларни “tashbookfest.uz” сайти ёки (71) 244-35-35 рақамлари орқали олишингиз мумкин.