Тошкентда «Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» IV Халқаро конгрессининг иккинчи куни бошланди.

Тошкентда «Ўзбекистоннинг маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» IV Халқаро конгрессининг иккинчи куни бошланди. 

Конгресснинг «Маданий меросни сақлаш ва тиклаш – илғор жаҳон тажрибаси» биринчи қисмида АҚШ, Буюк Британия, Озарбайжон, Франция ва Ўзбекистондан бўлган маърузачилар ўзларининг ҳисоботларини онлайн тарзда тақдим этдилар.

Конгресснинг жонли трансляциясини бу ерда томоша қилишингиз мумкун.

Конгресснинг иккинчи қисмида «Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида» лойихаси ишларининг янги йўналишлари» тақдим этилди.

Бугуннинг ўзида 2021 – 2025 йилларда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммавийлаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ишининг «йўл харитасини» тасдиқлаш кутилмоқда.