Ўзбекистонда кино санъати ривожининг асосий босқичларини очиб берувчи китоб нашр этилади
“Ўзбекистон кино санъати” китоб-альбоми ҳар томонлама комплекс ёндашув асосида, мамлакатимизда бадиий кино ривожланишининг асосий босқичлари шаклланиши ва тарихини очиб беради.
Тадқиқотнинг ўтказилиши, ХХ-ХХI асрлардаги ўзбек визуал санъатининг ўнлаб йиллар давомида жадал ўзгаришлар натижасида ҳайратланарли ҳодисага, дунё бадиий меросининг ажралмас қисмига айланган улкан қатламини мутаносиб ва холисона баҳолаш ҳамда таҳлил қилиш зарурати билан боғлиқ.
Кино мавзусини ўрганишга янгича ёндашув технологик, ижтимоий, иқтисодий ва маданий омилларнинг таъсирини ҳисобга олади. Китоб-альбом- киношунос мутахассисларга ҳам, ватанимиз кинематографияси тарихига қизиқадиган китобхонларнинг кенг доираси учун ҳам мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, лойиҳа Eriell Group халқаро нефть хизматлари компанияси кўмагида амалга оширилмоқда. Китоб-альбом Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамиятининг 2022-йил ёзида бўлиб ўтадиган VI Конгрессида тақдим этилади.
