«Ўзбекистон кинемотографияси: ўтмиши, ҳозиргиси, келажаги» конференциясининг очилишида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари сўзга чиқди

«Ўзбекистон кинемотографияси: ўтмиши, ҳозиргиси, келажаги» конференциясининг очилишида Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари сўзга чиқди

Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдухакимов Ўзбекистон Маданий Мероси хафталиги доирасида ўтказилаётган «Ўзбекистон кинемотографияси: ўтмиши, ҳозиргиси, келажаги» конференцияси иштирокчиларига мурожаат қилди. 

«Кинематография – бу жаҳон кино макони маданиятининг миҳим таркибий қисмидир». 
Хеч қандай муболағасиз, Ўзбекистон ўзининг чегараларидан ташқарида ҳам танилган, тўкис, мазмунга бой кинобиографиясига эга мамлакатдир. Комил Ёрматов, Малик Қаюмов, Шуҳрат Аббосов каби исмлар дунёнинг исталган нуқтасида, хар қандай хақиқий кинемотографга яқин», деди бош вазир ўринбосари. 
Унинг таъкидлашича, хизирги пайтда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва кўмаги билан кинога ниҳоятда катта эътибор берилмоқда: тарихимизнинг янги сахифаларини очаётган ҳамда мамлакатимизнинг буюк инсонлари хақида ҳикоя қилаётган тарихий фильмлар намойиш этилмоқда, Марказий Осиёдаги энг қадимги киностудия – «Ўзбекфильм» студиясини қайта тиклаш ишлари қизғин давом этмоқда, фильм яратиш жараёнларини енгиллаштириш учун янги қонунлар ва қоидалар ишлаб тайёрланиб, ижодкор ёшлар учун таълим дастурлари такомиллаштирилмоқда.