ЮНЕСКО Бош директорининг маданият масалалари бўйича муовини Ўзбекистон Маданий мерос ҳафталиги иштирокчилари ва меҳмонларига табрик йўллади
ЮНЕСКО Бош директорининг маданият масалалари бўйича муовини Ўзбекистон Маданий мерос ҳафталиги иштирокчилари ва меҳмонларига табрик йўллади
ЮНЕСКО Бош директорининг маданият масалалари бўйича муовини Эрнесто Оттоне жорий йилнинг 15 декабрь куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Маданий мерос ҳафталиги иштирокчилари ва меҳмонларига табрик саломини юборди.
Оттоне ўз нутқида Ўзбекистонда ЮНЕСКОнинг жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган бешта ва Инсониятнинг номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган олтита элемент борлигини таъкидлаб ўтди.
"Ўзбекистоннинг маданий бойлиги мамлакат келажагини қуришда муҳим пойдевор бўла олади. Маданият инсонга тенглик ва ўхшашлик ҳиссини беради ва жамиятлар орасида ўзаро мойиллик уйғотади, шаҳарлар эса кўпроқ янгиликлар беради. Шу билан бирга, маданий мерос ва ижод, иш ўринлари яратиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш орқали, қашшоқлик кўламини камайтиришда ҳам муҳим роль ўйнайди”, - дейди Эрнесто Оттоне ўз нутқи давомида.
У яна ўз фикрларига, ЮНЕСКОнинг маданият соҳасидаги миссиясига тўла мос келадиган, маданиятни ўзининг ривожланиш стратегияси марказига қўйган, Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини юксак баҳолашини ҳам қўшимча қилди.
