Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси (ИЦМ) маркази БААдаги тоқатсизликка қарши курашиш ва бағрикенгликни тарғиб қилиш билан шуғулланувчи "Манара" маркази билан ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб о

Тошкентдаги Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги доирасида Ислом цивилизацияси маркази директори ва Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти (WOSCU) бошқаруви раиси Фирдавс Абдуҳолиқов ва БААдаги "Манара" маркази ижрочи директори Бахита Аҳмад Ал-Румайти ўртасида ўзаро келишув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Иккала марказнинг асосий вазифалари ва режалари — тинчлик ва бағрикенглик ғояларини тарғиб қилиш, келгусида қатор илмий ва ижтимоий лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилиш.
"Мен учун Ўзбекистон маданий мероси ҳафталигида иштирок этиш ва Ислом цивилизацияси марказида бўлиш катта шарафдир. БАА ва Ўзбекистон азалдан чуқур илдиз отган муносабатларга эга. Иккала давлатни умумий Ислом мероси боғлаб туради. Ва биз бу алоқаларни мустаҳкамлашда давом этмоқдамиз. “Манара” марказимизда биз Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорликни давом эттиришга интиламиз, ўзаро келишув Меморандумини имзолаб, тадқиқотлар ва маданият ҳамда ижтимоий соҳаларда ҳамкорликни кучайтирмоқчимиз. Биз ушбу марказга ташриф буюрдик ва нафақат бинога, балки бу улкан лойиҳанинг ташаббускорлари томонидан қўйилган мақсад ва режалардан ҳам ҳайратда қолдик. Ўзбекистон доим маданий марказ, ислом фалсафаси ривожланган макон бўлиб келган" — дея таъкидлади Ал-Румайти.