Унинг ўлчамлари қуйидагича келтирилган:
🟦баландлиги - 29 см
🟦кенглиги - 50 см
🟦қалинлиги - 32 см
🟦оғирлиги - 42,5 кг
Тош Эрон ҳудудидан топилган ва акцияда сотиб олинган. У музейда №1990.06.12.1 рақами билан қайд қилинган бўлиб, милодий 1230/1231 йилда ишлангани келтирилган.
Экспонатга “мазкур тош Жалолиддин Хоразмшоҳ умрининг охирги йилларидаги шарқий Туркия, шимоли-ғарбий Эрон ва Озарбайжондаги ҳарбий юришларидан хабар беради”, деган таъриф берилган.
Мирзо Улуғбекнинг "Тўрт улус тарихи"да ҳам яда (жада) тоши ҳақида маълумотлар ёзилади. Унда, турклар ёмон ниятлардан қочиш учун фол очишда ишлатгани айтилган.