Кўп асрлик анъаналар сақловчилари билан танишув
Бугунги сонимиз Ўзбекистон Бадиий Академиясининг академиги, Ўзбекистон халқ устаси, Ниёзали Холматовга бағишланади.
Ниёзали Холматов ижодини Ўзбекистондаги бошқа усталарнинг ижодлари билан янглиштириб бўлмайди.
Унинг ижодкорлиги кўп қиррали бўлишига қарамай, лак миниатюралари, заргарлик санъати, монументал деворий расмлар, китоблар учун иллюстрациялар, дастгоҳли асарлар, – улар яхлитлик, мазмунлик ва рассомнинг тарихий анъаналарга алоҳида муносабати билан ажралиб туради.
Холматов – Ўзбекистонда лак миниатюралари тикланишининг бошида турган ижодкорлардан биридир.
Уста ўзининг ижоди, асарлари билан тарихий миниатюра анъаналарининг замонавий санъатда ривожланиш йўлини кўрсатди. Махаллий миниатюра мактабларининг қатъий каноник тизимига риоя қилишдан бош тортган ҳолда, у технологик жараёнда ҳам, асарнинг образли ечимида ҳам ўзига хос услубини жорий этди.
Ниёзали Холматов сингари усталар туфайли мустақиллик йилларида Ўзбекистонда миниатюра нафақат анъана ёки санъат тури, балки лак миниатюралари, деворий расмлар, қоғозда, матода, терида миниатюралар мужассам этган кенг бадиий ва услубий йўналишга айланди.
Ниёзали Холматов ўрта асрларнинг барча бадиий ижодига улкан таъсир кўрсатган тасаввуф тажрибаси – диний, кенгроқ маънавий – ахлоқий тажрибани ҳам хиссий ҳам амалий жихатдан тушунишга харакат қилган биринчи рассомлардан биридир.
Шарқнинг анъанавий санъатининг бадиий тамойиллари Ниёзали Холматовнинг монументал асарларида акс этган.
Унинг деворий расмлари учун гилам тўқиш услубияти, тасвирий шаклларнинг режали ечими, ранг ва тасвирлар рамзийлиги, тасодифийлик ва ошиғичликни рад этиш хос бўлиб, уларни А.Ходжаев номидаги Сирдарё мусиқали драма театри, «Туркистон» саройида, Ҳиндистон ва Туркиянинг Тошкентдаги элчихоналари биноларида ва бошқа жойларда томоша қилиш мумкун.
