Варшавадаги Осиё ва Тинч океан музейи фондидаги ўзбек сополи намуналари
Варшавадаги Осиё ва Тинч океан музейида Марказий Осиё сополининг анъанавий турлари намуналари сақланмоқда. Уларнинг аксарият қисми ХХ асрнинг иккинчи ярмига тааллуқли ўзбек ва тожик осори атиқаларини ташкил қилади.
Ушбу тўплам 1985 - 1990 йиллар оралиғида шакллантирилган.
Тўпламда умумий ҳисобда 250 та экспонат мавжуд бўлиб, улар орасида Ўзбекистон сополчилик марказларида фаолият олиб борган таниқли уста кулоллар яратган сопол маҳсулотлар ҳам бор.
Шунингдек бу ерда тожик сополчилик марказлари Конибодом ва Хўжандда, Туркманистоннинг Кўҳна Урганч шаҳарларида тайёрланган бир қатор ишлар ҳам мавжуд.
Маҳсулотлар учта гуруҳга ажратилади: Ўзбекистон ва Тожикистонга оид кўп рангли сопол намуналари, Помир қишлоқларидан келтирилган осори атиқалар, ўзбек ва тожик усталари ясаган сопол хуштаклар.