Флоренциядаги Стибберт музейида сақланаётган ўзбек маданиятига оид қадимий буюмлар
Италияда ўзбек маданиятининг бой мероси сақланишини биласизми?
Флоренциянинг энг қизиқарли ва ҳайратланарли жойларидан бирид - Стиберт музейида ўзбек маданиятига оид қадимий буюмлар сақланиб келинади.
1981 йилда харид қилинган, Италия география жамиятининг ҳурматли аъзоси, сенатор Жулио Адамоли томонидан Ғарбий Осиё ва Яқин Шарқ бўйлаб саёҳати чоғида тўпланган либослар ва қуроллар Музей тўплами учун муҳим аҳамиятга эга эди.
Уларнинг аксарияти – 1869–70 йилларда Туркистонда сотиб олинган ноёб ва ранг-баранг ўзбек ва қирғиз либослари ва аксессуарларидир.
Адамолининг ўзи ҳам шу каби кийимларни кийган.
Адамоли ўз хотираларида ёзишича, дипломатик миссиялар меҳмони сифатида Тошкент ва Самарқанд ўртасида ойлар давомида саёҳат қилган.
У кўплаб маҳаллий арбоблар билан алоқада бўлган, ҳатто Шарқ мамлакатлари ҳақида кўплаб маълумотларни тўплашга муваффақ бўлган рассом Василий Васильевич Верешчагин билан учрашган.