60-йиллар "илиқлик" даври: "Нима" эмас, "қандай" тасвирлангани муҳим

1960 йиллар тарихга “илиқлик” даври сифатида кирди ва Ўзбекистон санъати тарихидаги энг қизиқарли давр бўлди. Ўз маданияти ва тарихига, одамлар ҳаётига қизиқиш кучайиб, чуқурлашиб борди, бу эса умуминсоний, байналмилал қадриятларнинг миллий хусусиятларини очиб беришга имкон берди. 

Ўзбекистон санъати тарихидаги бу даврни миллий романтизм даври, дейиш мумкин. Жанрли ва тарихий рангтасвир, портрет ва натюрморт янги туртки олди. Бу авлод усталарининг расмларида биз нафақат аниқ тарихий фактлар ва ҳаёт ҳодисаларининг аксини, балки уларнинг фалсафий англашни ҳам кўрамиз. Бу даврнинг рангтасвир палитраси бой ва ранг-баранг, бадиий тасвирлар ассоциациялар ва метафоралар билан тўлдирилган. Айнан шу даврда тасвирий тилнинг анъанавийлик ва декоративликка мойиллиги, стилистикасининг ўзига хослигини излаш кучайди. “Нима” эмас, балки “қандай” тасвирлангани муҳим бўлди. 

Санъатда воқеликни акс эттиришнинг ягона усули – социалистик реализм ўрнини муаллиф индивидуаллиги, рассомнинг дунёни шахсий идрок этиши эгаллади. Ранг, шакл, текстура расмга, ифода ва романтикага қайтади. 1960 йиллар авлоди рус ва совет санъати анъаналарига асосланган услубни ўзлаштирган ўзбек рассомлари ўша йилларда кенг тарқалган “жиддий услуб” тўлқинига оддийгина қўшилгани йўқ. Улар ўзларининг ижодий изланишларида миллий ўзликни 1920–1930 йиллардаги Европа постимпрессионизми ва Туркистон авангард рангтасвири анъаналари билан синтез қилдилар. 

Ушбу давр коллекцияси ўша пайтлар учун ўзига хос бўлган асарлар билан бойитилган ва ранг-баранг кўринишга эга: В. Бурмакиннинг “Бойсун мадоннаси”, Р. Чориевнинг “Қумқўрғон олмалари” ва унинг замондошлари портретлари – “Сайроблик чол”, “Самарқанд кулоли Ҳ. Ҳақбердиев”; Й. Мелниковнинг шарқона натюрмортлари ва унинг Оқтош ҳамда Сўқоқ романтик манзаралари, Й. Талдикиннинг “Кўҳна Бухоро кўчаси” ва ранг-баранг натюрмортлари; Г. Зилберманнинг “Бойсунда май”, “Хайр, ёз”, “Ўзбекистоннинг саховатли замини”; А. Перовнинг “Ота Полвонов портрети” ва бошқалар.

60-yillar "iliqlik" davri: "Nima" emas, "qanday" tasvirlangani muhim