Бирштейннинг «Самарқанд» туркуми

Рус рассоми, график Макс Бирштейн (1914—2000) Иккинчи жаҳон уруши йиллари Самарқандга эвакуация қилинган.

"Болалигимда Самарқандни орзу қилардим. У менга эртаклардаги Бағдод, Ҳорун ар-Рашид мамлакати бўлиб туюларди. Урушдан олдин мен Петров-Водкиннинг Самарқанд ҳақидаги китобини o‘qiganimda... у ерга боришни янада кўпроқ xohladim... Мана, даҳшатли уруш, даҳшатли 1941 йил. Самарқанддаги институт, Туркманистондаги оғир ҳаётдан кейин қандайдир мўъжиза билан шу ерга келиб қолдим.

... Эртакнамо Самарқанд бизни Регистон миноралари, Шоҳи Зинда ва Бибихонимнинг феруза ва ложувардлари билан ўраб турарди.

... Қизлар ва аёллар юмалоқ, ялтироқ, тилла ранг, устига аллақандай донлар сепилган, иссиқ, қарсилдоқ, шундай чиройли ва шундай ўша пайтда топилмайдиган, лекин шундай мазали нонларни сотишяпти. Қуёш эса кўм-кўк осмонда чарақлаб turibdi... Жаннат". 

Бирштейн бу таассуротларини ўзининг «Самарқанд» туркуми (1942 йил)да акс эттирган. Юқоридаги картиналар Маржоний жамғармаси коллекциясидан.