Алишер Навоий номи — Ўзбекистон маданиятининг ғурури
Буюк ўзбек шоири ва таниқли сиёсий арбоб Алишер Навоий архитектура, санъат ва шеърият гуллаб-яшнаган Темурийлар даврининг ёрқин намояндаларидан бири бўлган.
Навоий асарлари турли давлатлар ҳукмдорларининг буюртмасига кўра кўп марталаб кўчириб босилган
Бугунги кунда буюк шоирнинг Россия миллий кутубхонаси фондида сақланаётган асарлари орасида XV-XVI асрларга тегишлилари мавжуд. Умуман улар бу жамланмада жуда нодир манба ҳисобланади. Негаки қўлёзма асарлар ҳар қандай тамаддуннинг маданият даражасини белгилаб берувчи далилдир.